Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Инсон ҳуқуқлари – Адлия идоралари ҳимоясида


Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Адлия вазирлиги фаолияти тубдан такомиллаштирилди.

Мазкур ислоҳот вазирликнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги фаолиятида ҳам тизимли ўзгаришларни амалга оширишни кўза тутади.

Эндиликда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Адлия вазирлиги, ҳудудий адлия органлари билан бирга янгидан ташкил этилган туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳам амалга оширади.

Фармон билан инсон ҳуқуларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш туман (шаҳар) адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши бўйича чоралар кўради. Бундай чора сифатида тегишли давлат органлари ва ташкилотларига инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича  чоралар кўриш юзасидан тақдимномалар киритиш, айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларига таклифлар киритиш, фуқаронинг манфаатини кўзлаб судларга аризалар ва даъволар тақдим этишни киритиш мумкин.

Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ташкил этилганига кўп вақт бўлмаган бўлсада, Сурхондарё вилоятидаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасида 2018 йил давомида 1055 та мурожаат келиб тушган бўлиб, кўриб чиқилган мурожаатларнинг 553 таси қаноатлантиилган бўлса, 300 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Шунингдек, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик ҳусусида 383 та тақдимномалар ва қонун ҳужжатларини бузилишига йўл қўймаслик ҳақида 1 581 нафар мансабдор шахсларга огоҳномалар киритилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунда белгиланган муддатларга риоя этилмаганлиги ҳолати бўйича айбдор бўлган     147 нафар мансабдор шахсларга нисбатан Ўз.Р.МЖтКнинг  43-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун тегишли судларга юборилган.

Шунингдек, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан судларга жами   730 та 1 698 585,762 сўмлик даъво аризалари киритилган ва ушбу даъво аризалар қаноатлантирилган.

Жумладан,  Термиз тумани "Ш.Рашидов" маҳалласида яшовчи фуқаро С.Хасановнинг пенсия тайинлашда ишлаган даврларидаги иш стажлари қўшилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган шикояти, Термиз туман адлия бўлими томонидан ўрганиб С.Хасановнинг манфаатини кўзлаб Маьмурий ишлар бўйича Термиз туман судига даъво аризаси критилиб, суднинг ҳал қилув қарорига кўра фуқаро С.Хасановнинг 1979-2005 йилларда ишлаган меҳнат стажларини тайинлашда ҳисобга олиш мажбурияти бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Термиз туман бўлимига юклатилиб, фуқаро С.Хасановга пенсия тайинланиб фуқаронинг ҳуқуқи тикланди.

 Денов тумани, “Озод эл” кўчаси 22-уйда яшовчи фуқаро Ф.Ибрагимованинг иш ҳақини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб         28.06.2018 йилда қилган оғзаки мурожаати кўриб чиқилиб, мурожаатчининг манфаатини кўзлаб “Денов Агротехсервис МТП” МЧЖга нисбатан 1 млн.         180 минг.сўм иш ҳақини ундириш тўғрисида даъво аризаси киритилган.

Фуқаролар Х.Чориев, Н.Холмуратов, П.Суюндиков, Х.Нормуродовалар Ангор туман адлия бўлимига мурожаат этиб, пенсияга чиқиш учун иш ҳақи ҳужжатларининг ўзига тегишли эканлиги фактини суд тартибида белгилаб беришда амалий ёрдам беришни сўраган. Ушбу фуқароларнинг манфаатларида Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судига киритилган даъво аризалари тўлиқ қаноатлантирилгин.

Фуқаро Ж.Бобомуродованинг фарзанди З.Ҳақбердиева бетоблигини маълум қилиб, тиббиёт бирлашмасида даволаниши учун ордер олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб,  туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2018 йил 10 август куни фуқаро Ж.Бобомуродованинг фарзанди Ҳақбердиева Заринани туман тиббиёт бирлашмасининг неврология бўлимига даволаниши учун ордер билан таъминланди.

Хулоса қилиб айтганда инсон ҳуқуқлари барчамиз учун энг олий қадрият ҳисобланади. Шунинг учун ҳар биримиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда бор куч ғайратимизни ишга солишимиз ва бу борада олиб борилаётган эзгу ишларга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

 

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

Инсон  ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш бўлими бошлиғи                                                                                                Шерозиддин Тиловов