Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

“Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш” бошқармасида


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз шаҳар адлия бўлими билан ҳамкорликда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг     2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармони 12 банди ҳамда Адлия вазирининг 2019 йил 8 февралдаги  45-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онгини ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, соҳага доир қабул қилинган қонун ҳужжатларидан уларнинг хабардорлик даражасини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини уларга батафсил тушунтириш мақсадида вилоят “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш” бошқармаси мажлислар залида ходимлар ўртасида ўқув машғулоти тадбири ўтказилди.

         Ушбу ўқув машғулотида маърузачилар томонидан тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг, Меҳнат қонунчилиги нормалари, Жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатлари билан ишлашга оид қонунчилик ва Коррупцияга қарши курашиш ва у учун жавобгарлик тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.

         Ўқув машғулоти иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди.

         Шунингдек, вилоятдаги барча туман (шаҳар)ларда ҳам адлия бўлимларининг масъуллари томонидан белгиланган ўқув машғулоти режасига кўра, Давлат органлари ва ташкилотларнинг ходимларининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

         Вилоят адлия бошқармаси

         масъул ходими                                                                 Қоржов Чориев