Янгиликлар
“Ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар ва “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда”
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ИИБ маси билан ҳамкорликда Термиз шаҳридаги 2-сон Академик лицей мажлислар залида “Ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар ва улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш” мавзусида ёшлар ўртасида учрашув тадбири ўтказилди.
Учрашув тадбирида маърузачилар ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, таълим-тарбия, спорт, санъат, илм-фан, ижод, бунёдкорлик, хуллас, барча жабҳаларда ёшлар ва вояга етмаганлар тақдири йўлида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар, давом этаётган буюк саъй-ҳаракатлар ҳақида тўхталиб ўтишдилар.
Маълумки, бугун Республикамиз аҳолисининг қарийб 65 фоизидан зиёди 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этишлигини шундан, 35 фоизи 16 ёшгача бўлган болалар эканлигини такидлаб, бу эса ўз-ўзидан ҳуқуқий таълим-тарбия билан боғлиқ фаолиятни янада кучайтиришни тақозо этишлигини тушунтиришдилар.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, кучли ижтимоий сиёсат принципларига асосланган ҳолда ёшларнинг ва вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қатор қонунларда мустаҳкамлаб қўйилди.
Шунингдек, Оила кодекси, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги, “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги қонунлар ёшлар ва вояга етмаганлар тарбиясида, уларни соғлом турмуш тарзига ўргатишда, иш билан банд қилишда, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим ҳуқуқий база вазифасини ўтамоқда.
Халқимизнинг тинч, фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида изчил ишлар амалга оширилаётганлигини, бунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид миллий тизим яратилгани муҳим аҳамият касб этишлигини такидлашиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг турлари, вазифалари ҳамда бевосита уни амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизими, уларнинг ваколатлари кўрсатиб ўтилганлигини билдиришдилар.
Халқимизда “Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил”, деган серҳикмат мақол борлигини, шундан келиб чиқиб, ҳозирги таҳликали дунёнинг бир қатор мамлакатларида кузатилаётган турли тўс-тўполонлар, тартибсизликлар негизига эътибор берадиган бўлсак, уларда давлатнинг ўсиб-униб келаётган ёшларга, уларнинг ҳаётдаги қизиқишлари, ҳуқуқ ва манфаатларига эътиборсизлиги, улардаги ёшларга оид сиёсатнинг ҳозирги замоннинг янги таҳдидларига жавоб бермаслиги оқибатини кўриш мумкин. Уларда, айниқса, ёшлар ва вояга етмаганлар тарбияси, уларни иш билан банд қилиш, соғлом турмуш тарзига ўргатиш ўз холига ташлаб қўйилгани ачинарли эканлиги ҳақида билдиришдилар.
Бундай мамлакатларда давлат ва ёшлар ўртасида узилиш пайдо бўлганлигини кузатиш мумкин. Кўпгина муаммоларнинг замирида замон талаб қилган аниқ бир касб-ҳунарга эга бўлмаслик ва натижада, ишсизлик, бекорчилик ётади.
Айниқса, бугунги замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ривожланган асрда кимлардир бу технологияларни бунёдкорлик, илм-фан, тараққиёт йўлида қўлласалар, кимлардир ижтимоий тармоқлар орқали миллионлаб онги мўрт, ҳаётда мустақил фикрлашга, позицияга эга бўлмаган ёшларни ва вояга етмаганларни тўрга тушириш ва ўз қабиҳ мақсадларини амалга ошириш йўлида фойдаланмоқдалар. Мақсад-ёшлар ва вояга етмаганлар қалбини эгаллаш, муайян мамлакат ёки минтақадаги бирор миллат ёхуд халқнинг онгига, унинг сезги-туйғуларига таъсир ўтказиш, уни ўз дунёқарашига бўйсундириш, маънавий жиҳатдан заиф ва тобе қилиш. Фикр қарамлиги, тафаккур қуллиги эса ҳар қандай иқтисодий ёки сиёсий қарамликдан кўра даҳшатли эканлиги ҳақида тўхталиб ўтишдилар.
Бундан ташқари, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, ташқи меҳнат миграцияси, мунтазам дарсга келмасликнинг оқибатлари ҳақида ҳам фикр билдиришдилар.
Учрашув жараёни ўзига хос баҳс – мунозара усулида ташкил этилиб, ёшларга ва вояга етмаганларга жиноятчиликнинг олдини олиш ҳақида ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунчалар берилди.
Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қоржов Чориев