Янгиликлар
15
Мутасадди ташкилотлар ва тадбиркорлар иштирокида семинар ташкил этилди
Сурхондарё вилоят ҳокими томонидан 2018 йил 30 декабрда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Конституциянинг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасига асосан қонунларни ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2019 йил I-ярим йиллигига мўлжалланган “Йўл харитаси” тасдиқланган.
“Йўл харита”нинг 9-банди ижроси юзасидан бугун адлия бошқармасининг кичик мажлислар залида тадбиркорларга ер майдони ва давлат мулки объектларини ажратиш ва сотиш, имтиёзли тартибда ер майдонларини ажратиш, бўш турган давлат мулки объектларини Е-аукцион савдоларига қўйиш ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини бир сўм қийматда бериш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича тадбиркорнинг мажбуриятлари мавзуларида навбатдаги “Брифинг тадбири” ўтказилди.
Брифингда вилоятдаги тадбиркорлар ва тегишли масъул ташкилот вакиллари қатнашиб, тадбиркорларга соҳага оид қонун ҳужжатлари , бугунги кунда уларга яратилаётган имкониятлар ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.
Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Ҳусниддин Қаршиев