Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

“Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ идоралари фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий ислоҳотларга оид хабардорлигини оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида семинар бўлиб ўтди


2019 йил 27 март куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг кичик мажлислар залида “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” нодавлат нотижорат институти, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Судьялар олий кенгаши билан ҳамкорликда тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан “Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ идоралари фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий ислоҳотларга оид хабардорлигини оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида семинар ташкил этилди. 
  Семинарда Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлими раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” институти директори С.Ходжаева ва унинг минтақавий бўлинма раҳбарлари иштирок этишди.
  Семинар давомида мамлакатимизда сўнги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ва амалий натижалари, ҳусусан, Сурхондарё вилояти суд ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлари таҳлил қилиниб, ўзаро тажриба алмашилди.

Вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими                                                                     Қ.Чориев