Янгиликлар
28
Вилоят адлия бошқармасида “Ўзингни англа” мавзусида психологик тренинг ташкиллаштирилди.
Вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида Термиз давлат университетининг психология кафедраси ўқитувчиси психология фанлари номзоди доцент Норбошова Меҳри Очиловна томонидан “Ўзингни англа” мавзусида психологик тренинг ташкиллаштирилди. Мазкур тренингда ходимлар учун турли хил иш фаолияти самардорлигини оширишга хизмат қилувчи руҳиятни соғломлаштирувчи машғулотлар ўтказилди. Шунингдек ходимларга мулоқот ўтказиш, мулоқотни бошқариш қобилиятини шакллантириш бўйича маслаҳатлар берилди.
Эндиликда бошқарма тизимидаги давлат нотариал идоралари ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари учун ҳам ҳудди шундай психологик тренинглар ўтказилишига келишиб олинди.
Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев