Янгиликлар
30
Нотариусларга психология буйича ўқув курслари ўтказилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат нотариал идораларида фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, нотариал идорага мурожаат қилган фуқароларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда “Очиқ адлия” (Ореn justice) 1 апрелдан жорий этилаётганини ҳисобга олиб, нотариал идора ходимларни фуқаролар билан муомала қилиш, уларга маслаҳатлар бериш ҳамда касб одоб-ахлок қоидаларига риоя этиш мақсадида малакали психологлар жалб этилиб, қисқа курсли ўқув-тренинг машғулотлари ўтказилди.
Ўқув-тренинг машғулотларидан кўзланган асосий мақсад, фуқаролар билан оддий мулоқот ўрнатиш, ходимларни стресс ва бошқа вазиятларда ўзини-ўзи бошқариб, тўғри қарор қабул қилишдаги психологик ҳолатлари турли хил тест ва савол жавоблар шаклида аниқлаб берилди ва уларга келгусида амал қилиши лозим бўлган тавсиялар берилди.
Шунингдек, давлат нотариал идораларида фуқароларни навбатма-навбат дафтарга қайд қилиш тартиблари тушунтирилиб, ходимлар ҳаракатлари устидан келиб тушаётган шикоятлар сонини камайтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни
давлат томонидан тартибга солиш бўлими бошлиғи Ф.Аллаёров