Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Манфаатдор идора ва ташкилот вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирокида семинар ўтказилди.


Бугун Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 ноябрдаги “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан манфаатдор идора ва ташкилот вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирокида семинар ўтказилди.
Семинар давомида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш, аукцион ўтказиш ҳамда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш тартиби ҳамда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш тартиби ва шартларини бузганлик учун белгиланган жавобгарлик юзасидан батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Семинар тадбири Сурхондарё вилоят "Ишонч" телевидениеси томонидан тасвирга олинди.

Вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими                                                                     Қ.Чориев