Янгиликлар
07
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 461-сонли қарори ижроси бўйича маҳаллаларда жойига чиққан ҳолда аризалар олинмоқда.
Адлия бўлимлари томонидан вилоят миқёсида кун якуни бўйича 623 та туман ҳокими қарорлари қабул қилинишига эришилди.
Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев