Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Гиёҳвандлик мудхиш жиноят.


Бугунги кунда, жамиятда аҳоли ўртасида ҳуқуқий онгни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мамлакатимизнинг олдидаги катта вазифалардан бири бўлиб турибди. 

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2018 йил 4-август кунидаги ПҚ-3898-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча Термиз шаҳридаги 11506-сонли ҳарбий қисм мажлислар залида “Ҳуқуқий саводхонликни оширишга барчамиз маъсулмиз” мавзусида ҳарбий хизматчилар ўртасида учрашув тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 9 январ кунидаги ПФ-5618-сонли Фармонининг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини тушунтириш билан бирга, Гиёҳвандлик жинояти ҳақида тўхталиб,ўтган асрдан бизга трансмиллий жиноятчиликнинг учта энг хавфли тури «мерос» бўлиб қолганлигини, уларнинг биринчиси – халқаро терроризм, дин ниқоби остидаги хуружлар, иккинчиси – наркотик моддалар билан савдо қилиш (наркобизнес) ва ниҳоят, учинчиси эса одам савдоси ҳисобланиши ҳақида тушунтирилди.

Ҳозирги кунда ер юзидаги наркобизнесда айланаётган пул маблағи дунё аҳолисининг озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой, таълим тизими ва тиббий хизматга сарфлаётган харажатларидан анча кўплиги ҳеч кимга сир эмаслигини, Энг ачинарлиси, гиёҳвандлик оғир ва ўта оғир жиноятларнинг содир этилишига, оилалар ва миллат генофондининг бузилишига сабаб бўлаётганлиги ҳақида айтиб ўтилди.

Шу билан биргаликда қабул қилинаётган ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат, қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалардан танишиб боришликлари, кунлик ахборот ва янгиликлар билан танишиб боришликлари ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига тўлиқ ва батафсил жавоблар берилди.

Вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими                                                    Қ.Чориев