Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Туман адлия бўлимлари фуқароларга ёрдам бермоқда...


Туман адлия бўлимлари фуқароларга ёрдам бермоқда...

Денов тумани Тасмасой маҳалласи Тинчлик кўчаси 67-уйда яшовчи фуқаро Пардаев Нуриддин туман адлия бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, кам таъминланган оила ҳамда ногирон эканлигини билдириб, марҳум отасидан қолган уй-жойга мерос иши очишда бир қатор ҳужжатларни тўғрилашда амалий ёрдам сўраган.

Мурожаатни ўрганиш натижасида фуқаро Н.Пардаевнинг бобоси ва момосини ўлим ҳақидаги ҳужжатлари ўз вақтида расмийлаштирилмаганлиги, натижада мерос ишини якунлаш учун ушбу ҳужжатлар зарурлиги аниқланиб, мурожаатчининг ногиронлиги ва кам таъминланган оила сифатида рўйхатда туришлиги инобатга олиниб, унга беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Фуқаро Н.Пардаевнинг манфаатида унинг марҳум бобоси ва момосини вафот этганлиги фактини белгилаш ҳақида Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига аризалар киритилди. Мурожаатчи тўлиқ қаноатланди.

Худди шундай пенсионер Усмонова Марямнинг марҳум турмуш ўртоғи Б.Усмоновдан қолган уй-жой бўйича очилган мерос ишига зарур бўлган тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб берилишига амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, фуқаро М.Усмонованинг қайнотаси ва қайнонасининг вафот этганлик ҳужжатлари ўз вақтида олинмаганлиги боис, ушбу юридик фактларни белгилаш тўғрисида фуқаро М.Усмонованинг манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига аризалар киритилди. Фуқаро М.Усмонова мурожаатини кўриб чиқиш натижаларидан тўлиқ қаноатланди.

Денов тумани Оққўрғон маҳалласи Пахтакор кўчаси 120-уйда яшовчи фуқаро Мисиров Равшаннинг туманда фаолият юритувчи “Қиёмиддин” МЧЖ томонидан иш ҳақиси тўлаб берилмаётганлиги тўғрисида Адлия вазирининг ўринбосарининг сайёр қабулида қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, жорий йилнинг 29 августь куни мурожаатчига 3 900 000 сўм иш ҳақи тўлаб берилиши таъминланди. Мурожаатчи тўлиқ қаноатланиб, ўз ташаккурномасини билдирган.

 

Денов туман адлия

бўлими бошлиғи                                              Ш.Назаров