Янгиликлар
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида вилоят Халқ таълими ва мактабгача таълим бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимларида фаолият юритаётган юридик хизмат ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди
Бугун Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида вилоят Халқ таълими ва мактабгача таълим бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимларида фаолият юритаётган юридик хизмат ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида таълим соҳасида ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш борасидаги ишларни тизимлаштириш, бунда юридик хизмат ходимларини роли ва улар фаолиятида вужудга келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, давра суҳбати давомида адлия вазирлиги томонидан Денов туман халқ таълими бўлими бош юрисконсульти Б.Эрдоновга берилган “1-даражали юрист” махсус-унвон мартаба даражаси топширилди.
Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини
мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Ғайрат Тиловқобилов