Янгиликлар
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Низомнинг 24-бандида мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш учун Давлат инспекцияси тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қўшма қарор қабул қилади. Ҳудудлардаги эксперт комиссиялари манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг тегишли ҳудудий бўлимларининг Давлат инспекцияси ҳудудий бўлимлари билан келишган ҳолда қабул қилинган буйруғи (қарори) билан тузилади деб белгиланган бўлсада, мактабгача таълим ва халқ таълими бўлимлари эксперт комиссияларидан бошқа эксперт комиссиялари тузилмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сонли қарори билан тасдиқлаш мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, туман (шаҳар) мактабгача таълим, халқ таълими, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бўлимларида биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиялари тузилиши, таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси масъул ходими комиссия раиси ўринбосари ҳисобланиши белгиланган.
Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссияларининг таркибига ушбу Низом талаблари асосида тегишли ўзгартиришлар киритилмаган. Шунингдек, иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун муассасалар аттестация комиссияларининг таркибига ўзгартириш киритилганлиги ҳақидаги маълумотлар олинмаган.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича намунавий “Йўл харитаси” асосида ҳудудий бўлим “Йўл хариталари” тасдиқланмаган.
Соҳага оида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш борасида бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари билан биргаликда ҳамкорлик режалари ишлаб чиқилмаган.
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддаси талабига кўра, давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари келиб тушган мурожаатларнинг статистик ҳисобини юритади. Статистик ҳисобга олишда келиб тушган, кўриб чиқилган, қаноатлантирилган, қаноатлантириш рад этилган, кўрмай қолдирилган мурожаатларнинг сони, шунингдек мурожаатлар билан ишлашга боғлиқ бўлган бошқа маълумотлар назарда тутилиши керак.
Давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ҳар чоракда мурожаатларни умумлаштиради ва таҳлил қилади.
Бўлим томонидан 2018 йил ва 2019 йилнинг 9 ойи давомида келиб тушган мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил этиш ишлари олиб борилмаган.
Ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар якунлари бўйича аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш хусусида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлимига тақдимнома киритилди.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими
етакчи маслаҳатчиси С.Алламуродов