Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди.


         Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 5 декабрь куни  Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган “Меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати” мавзусида семинар тадбири ўтказилди.


         Ўтказилган ушбу тадбирда вилоят адлия бошқармаси,вилоят прокуратураси ва вилоят Бандлик ва меҳнат муносабатлари бош бошқармаси ходимлари ўз маърузаларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг  тарихи,унга киритилган қўшимча ва ўзгаришлар ва Конституцияда меҳнат муносабатлари мавзуларида маъруза қилишдилар.


            Тадбир давомида иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоблар беришдилар.

    

Вилоят адлия бошқармаси

         масъул ходими  Қоржов Чориев