Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси тизимида давлат бошқаруви самарадорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилди


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси тизимида давлат бошқаруви самарадорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг низоми қўмитанинг 2018 йил  2 апрелдаги 29-П-сонли буйруғи билан тасдиқланган ва вилоят ҳокими билан 2018 йил 25 апрелда келишилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лицензиялар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига асосан, лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди деб белгиланган бўлсада, “KABUL TERMEZ” МЧЖ, “ARIF SAKHI AHMADI” МЧЖ, “CHO’PONOTA ALOQADOR” МЧЖ, “YANGI BRODARON QORIZODA” МЧЖ ва “FUTURE OF TERMEZ” МЧЖларга лицензия беришида ортиқча ҳужжат (юридик шахс раҳбарининг паспорт нусхаси) олинган.
Оилавий меҳмон уйлари ташкил этишда ҳам аризачилардан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги 631-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомда белгиланмаган ҳужжатлар олинган.
Хусусан, Термиз шаҳрида яшовчи С.Хамзаева, Б.Бобоев, Ф.Курбанова, М.Азимов, А.Ражабов ва Ҳ.Чориевалардан паспорти ва солиқ тўловчи ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси олинган.
Ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар якунлари бўйича ушбу соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли қўшимчалар киритишни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқилиб, кўриб чиқилиши учун Адлия вазирлигига юборилди ҳамда қонун бузилишларни бартараф этиш хусусида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасига тақдимнома, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш масаласини кўриб чиқиш бўйича Давлат хизматлари агентлигинг вилоят ҳудудий бошқармасига таклиф киритилди.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш
бўлими етакчи маслаҳатчиси С.Алламуродов