Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

ННТлар самарадорлигини ошириш


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигида “Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, уларнинг аҳоли ҳуқуқий билим ва сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтириш соҳасидаги давлат дастурларининг ижросини таъминлашдаги иштироки, жамоатчилик назорати механизмларини ривожлантириш ҳамда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларининг мутахассислари учун аҳолининг ҳуқуқий маданияти, ҳуқуқий онгини ошириш соҳасида жамоат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлик қилиш” мавзусида семинар ўтказилди.DSC00079.JPG

Маълумки, истиқлол туфайли мамлакатимизда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш асосий стратегик мақсад этиб белгиланди. Юртимиз тарихида илк бор фуқаролик жамияти институтлари — жамоат бирлашмаларининг мустақил фаолият юритувчи ҳуқуқий субъект эканлиги тан олинди. Шу билан бирга, республикада фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришнинг сиёсий ва ҳуқуқий кафолатлари миллий қонунчилигимизда ўз ифодасини топди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатлар натижасида ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда ҳамда ўта муҳим ўзгаришлар рўй бермоқда. Бу ўзгаришлар, шубҳасиз, фуқаролик жамияти ва унинг бошқа институтларига ҳам таллуқли.

Давлатимиз раҳбари И.Каримов таъкидлаганидек, фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳозирги кунда демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилига айланмоқда, фуқароларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш, ижтимоий-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратмоқда, жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлашга кўмаклашмоқда.

Семинарда Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлар ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда шу соҳада қабул қилинган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва уларнинг ижроси тўғрисида тадбир иштирокчиларига атрофлича маълумотлар берилди.

Хусусан, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунининг 
7, 8-моддаларида ННТларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган ҳамда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 5, 6, 7-моддаларида ННТлар фаолияти эркинлиги, ахборотдан фойдаланиш ҳамда мулк ҳуқуқи кафолатланган. Ушбу Қонуннинг 11-моддасига кўра, давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини субсидиялар, грантлар ва ижтимоий бюртмалар шаклида қўллаб-қувватлаши мумкинлиги кўрсатилган.DSC00075.JPG

Семинарда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 12 мартдаги 132-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи жамоат бирлашмаларининг уставини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш Қоидалари”да белгиланган талаблари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга режалаштирилаётган чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумот ҳамда ҳисоботларни муддатида тақдим этиб бориш тартиби билан боғлиқ масалалар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Тадбир давомида вилоят адлия бошқармаси, вилоят Ички ишлар ва вилоят Давлат солиқ бошқармалари ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси масъул ходимлари томонидан ННТлар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари ҳамда жамоат бирлашмаларининг ўрни юзасидан қизиқарли маърузалар қилинди.

Семинарда вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда олинган грант маблағларининг мақсадли ишлатилиши, фаолиятларини қонун ҳужжатлари ва ўз устав талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда олиб бориши ҳамда жамоатчилик назорати механизмларининг туб моҳияти ва солиқ қонунчилигида белгиланган имтиёзлар, шунингдек соҳага оид бошқа масалалар юзасидан тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб қайтарилди ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.