Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар экспертизаси


Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг ижроси: амалиёт ва муаммолар”мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2008 йил 10 сентябрдаги 195-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисида”ги Низом ҳақида фикр юритилди.

Тадбирда ҳокимликлар томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш масаласига асосий эътибор қаратилди.