Янгиликлар
Шеробод туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 23 январь куни тегишили ташкилотлар билан ҳамкорликда туман халқ таълими бўлимида тарғибот тадбири ўтказилди
Шеробод туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 23 январь куни тегишили ташкилотлар билан ҳамкорликда туман халқ таълими бўлимида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546 сон "Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда янги қабул килинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев