Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Қизириқ туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 29 январ куни I-ярим йилликда тумандаги маҳалла фуқаролари йиғинларида ўтказиладиган сайёр қабуллари ҳамда аҳолининг саводхонлигини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.


Қизириқ туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 29 январ куни I-ярим йилликда тумандаги маҳалла фуқаролари йиғинларида ўтказиладиган сайёр қабуллари  ҳамда аҳолининг саводхонлигини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот-ташвиқот тадбири режасига асосан тумандаги “Янгитурмуш” МФЙ фуқаролари билан ҳуқуқий тарғибот ва сайёр қабул ўтказилиб, уларга бир қатор қабул қилинган қонун ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида таништириб ўтилди ва уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. 
Шу билан бирга, тадбир давомида ушбу маҳалланинг фуқаролари томонидан берилган мурожаатлар юзасидан бир қатор муаммоли масалалар мавжудлиги боис, шулардан ижтимоий масалалар билан боғлиқ ва бошқа соҳалардаги муаммолар кўриб чиқилди. 
Қабулда фуқароларнинг 3 та мурожаатлари қабул қилиниб, уларни кўриб чиқиш учун туман адлия бўлими иш юритувига олинди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими   Қ.Чориев