Янгиликлар
Сурхондарё юридик коллежининг ишчи ходимларига av.ijro.uz электрон айланиш дастуридан фойдаланиш бўйича ўқув семинари ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 18 октябрдаги 317-ум сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари дастури ижроси юзасидан назорат режасининг 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё юридик коллежининг ишчи ходимларига av.ijro.uz электрон айланиш дастуридан фойдаланиш бўйича ўқув семинари ўтказилди.
Семинар давомида av.ijro.uz электрон айланиш дастурида ҳужжатни қандай рўйхатга олиш, уни ижрочига резолюция қўйган ҳолда етказиш ва ижроси таъминлангандан сўнг уни назоратдан чиқариш қоидалари кўрсатиб берилди.
Ташкилий назорат ва тахлил ишлари бўлими бошлиғи Ф.Рустамов |