Янгиликлар
“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлимлари ҳамкорлигида туман “Маҳалла” марказида тумандаги 41 та МФЙлари раислари билан давра суҳбати ўтказилди
Бойсун туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 3 февраль куни куни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши ҳамда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлимлари ҳамкорлигида туман “Маҳалла” марказида тумандаги 41 та МФЙлари раислари билан давра суҳбати ўтказилиб, тадбир иштирокчиларига бир қатор қабул қилинган қонун ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти ҳақида таништириб ўтилди ва уларни қизиқтирган саволлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Қ.Чориев