Янгиликлар
2020 йил 4 феврал куни Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан тумандаги "Пастхам", "Каттакўл", "Кўганли", "Чўкирли" МФЙларда сайёр қабул ўтказилди.
2020 йил 4 феврал куни Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан тумандаги "Пастхам", "Каттакўл", "Кўганли", "Чўкирли" МФЙларда сайёр қабул ўтказилиб, 5 нафар фуқарога жойида ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 11 нафар фуқаронинг мурожаати адлия бўлими иш юритувига олинди. Шунингдек, фуқароларга янги таҳрирдаги солиқ кодекси, Касаба уюшмаси тўғрисидаги қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари, Одам савдосига қарши кураш, мажбурий меҳнатга қарши кураш, гиёҳвандликка қарши курашиш, Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилиб тарқатма материаллар тарқатилди ва савол-жавоблар ўтказилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Қ.Чориев