Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

“Алишер Навоий барҳаёт”


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ходимлари ўртасида Термиз давлат университети Ўзбек филологияси факультети декани ўринбосари Ш.Тўрдиқулов иштирокида “Буюк мутафаккир Алишер Навоий барҳаёт” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

         Ушбу давра суҳбатида иштирокчилар буюк бобокалонимиз томонидан халқимизга қолдирилган буюк маънавий мерос, унинг орадан узоқ давр ўтган бўлишига қарамасдан, ҳали-ҳам ва бундан кейин ҳам ўз долзарблиги ва аҳамиятини йўқотмаслигини, аксинча инсон камолотида бой маънавий озуқа бўлиб хизмат қилаётганлигини ҳамда чинакам ўзбек миллатининг қуёши эканлиги ҳақида такидлашдилар.

         Юртимизнинг Биринчи Президенти мухтарам И.А.Каримов буюк ҳазрат Навоийнинг нафақат миллат, балки бутун башарият маънавиятини бойитишдаги улкан хизматларини эътироф этиб, ўзининг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида шундай тариф берган эдилар: “Бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир”.


         Шунингдек,  давра суҳбатида А.Навоийининг шер-у достонлари, илмий ва тарихий асарлари, хотира ва ёзишмалари рухий дунёмизни ниҳоятда бойитадиган, ақл-тафаккуримизни чархлайдиган, Ватанимиз тарихи ва унинг  буюк сиймолари ҳақида қимматли маълумотлар берадиган дурдоналардан эканлиги ҳақида батафсил маълумотлар берилди.


Вилоят адлия бошқармаси

         ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

         ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев