Янгиликлар
Термиз туман адлия бўлими томонидан тумандаги "Сабзипоя" МФЙа сайёр қабул ўтказилди.
2020 йил 10 февраль куни Термиз туман адлия бўлими томонидан тумандаги "Сабзипоя" МФЙа сайёр қабул ўтказилиб, 7 нафар фуқарога жойида ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 3 нафар фуқаронинг мурожаати адлия бўлими иш юритувига олинди. Шунингдек, фуқароларга янги таҳрирдаги солиқ кодекси,, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари юзасидан ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилиб тарқатма материаллар тарқатилди ва савол-жавоблар ўтказилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев