Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

НАВРЎЗ МАҲАЛЛАСИДА- АДЛИЯ САЙЁР ҚАБУЛИ!


Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш борасидаги янги тизим ижтимоий адолатни таъминлаш борасида ўзбекона ҳаёт фалсафаси ва миллий давлатчилик мактабига хос барҳаёт анъаналарнинг янги тараққиёт босқичи бўлиши билан бирга мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш йўлидаги стратегик мақсадларга эришишнинг қудратли воситасига айланмоқда. Бунда давлат органлари ва хўжалик бошқаруви идоралари мансабдор шахслари иштирокида ташкил этилаётган халқ билан мулоқот кўринишидаги сайёр қабулларнинг самараси катта бўлаётир.

Ана шу ишларни давом эттириш мақсадида Адлия бўлими томонидан тумандаги "Наврўз" маҳалласида қабул ташкил этилди.

Жарқўрғон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида такидлаб, тадбир давомида,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўй ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги(14.09.2019 й. 2736-III/ҚҚ-592- III) қўшма қарори, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ кодекси(30.12.2019 й. ЎРҚ-599), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган 2020 йил “1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқаролардан талаб қилиниши, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилишига йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар рўйхати”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ПҚ–4583-сон, 04.02.2020 й.), “Миллий рақс санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” (ПҚ–4584-сон, 04.02.2020 й.) қарорлари ва “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” (ПФ–5930-сон, 31.01.2020 й.) фармони, шунингдек, Ҳукуматнинг “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат (52-сон, 30.01.2020 й.), “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” (53-сон, 30.01.2020 й.), “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (59-сон, 31.01.2020 й) ҳамда ер қонунчилигини тарғиботи акцияси доирасида ерга оид қонун ҳужжатларининг мазмун моҳиятини тушунтириб ўтди.

Шундан сўнг, 2020 йил январь ойида тасдиқланган Жарқўрғон туман адлия бўлимининг 1-ярим йилликда жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул қилиш бўйича жадвалига асосан Адлия ҳамда алоқадор ташкилотлар билан хамкорликда сайёр қабул ташкил этилди ва фуқароларнинг мурожатлари тингланди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда сайёр қабуллар халқимизнинг ичига кириб бориш ва уларни қийнаётган муаммоларнинг туб моҳиятини англаш имконини бермоқда.

ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ!