Янгиликлар
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва давлат нотариал идоралари томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисоби ва келгусидаги вазифалар тўғрисида новбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 13 февраль куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва давлат нотариал идоралари томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисоби ва келгусидаги вазифалар тўғрисида новбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Ҳайъат мажлисида бошқарма бошлиғи С.Саттаровнинг ахбороти тингланди. Таҳлил қилинган маълумотлар асосида бошқарманинг ҳар бир таркибий бўлинмаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва давлат нотариал идораларининг келгусидаги фаолиятини жонлантириш бўйича йўналишлар белгилаб олинди. Шунингдек, Ҳайъат мажлисида 2020 йил давомида ҳар бир ходим томонидан амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи
Қаршиев Ҳусниддин Холмуродович