Янгиликлар
Қизириқ туман адлия бўлими томонидан туман “Қишлоқхўжалик” бўлими, “Фермерлар” кенгаши, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали ходимлари билан ҳамкорликда тарғибот тадбири амалга оширилди
Жорий йилнинг 18 феврал куни Қизириқ туман адлия бўлими томонидан туман “Қишлоқхўжалик” бўлими, “Фермерлар” кенгаши, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали ходимлари билан ҳамкорликда туманнинг “Кунчиқиш” маҳалласида жойлашган пахта пунктида фермерлар иштирокида тарғибот тадбири амалга оширилди. Тадбирда иштиркочиларга "Ер қонунчилиги тарғиботи акциси" доирасида Ер кодекси, ер бериш тартиби ҳамда ердан қонуний фойдаланиш тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев