Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Олтинсой туман адлия бўлими томонидан Сурхондарё вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри Олтинсой туман филиалида, ходимлар ва ушбу филиалга мурожаат билан келган фуқаролар иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди


Жорий йилнинг 19 февраль куни Олтинсой туман адлия бўлими томонидан  Сурхондарё вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри Олтинсой туман филиалида,  ходимлар ва ушбу филиалга мурожаат билан келган фуқаролар иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ер кодекси ва ер бериш тартиби ҳамда ердан қонуний фойдаланиш тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма  материаллар тарқатилди. Шунингдек, тадбирда "Меҳнат ҳуқуқи" ойлиги акцияси доирасида  меҳнат ҳуқуқига оид аноним сўровномалар ўтказилди. Шунингдек, Сурхондарё вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри Олтинсой туман филиали ходимларига ер соҳасидаги, ерларни ажратишга оид ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш бўйича қонун хужжатларига қатъий риоя этиши тушунтирилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев