Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Бойсун туман адлия бўлими томонидан Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали вакили билан ҳамкорликдадавра суҳбатлари ўтказилди


Бойсун туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 19 февраль куни Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали вакили билан ҳамкорликда “Ер қонунчилиги тарғиботи акцияси” доирасида тумандаги “Мустақиллик” ва “Даштиғоз” МФЙлари фуқаролари, фермер хўжалиги раҳбарлари билан давра суҳбатлари ўтказилиб, уларга ер тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи акс этган буклет  ва флаерлар тарқатилди.
Шунингдек, тадбирлар иштирокчиларига ер тўғрисидадаги қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар, ерларни ноқонуний сотиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби қонунбузилиш ҳолатлари учун белгиланган жавобгарлик масалалари ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва уларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар қайтарилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев