Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Бойсун туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 20 февраль куни туман ҳокимлиги ҳамда Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали вакиллари билан ҳамкорликда давра суҳбатлари ўтказилди.


Бойсун туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 20 февраль куни туман ҳокимлиги ҳамда Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали вакиллари билан ҳамкорликда “Ер қонунчилиги тарғиботи акцияси” доирасида тумандаги “Хўжабулғон” ва “Бибиширин” МФЙлари фуқаролари, фермер хўжалиги раҳбарлари билан давра суҳбатлари ўтказилиб, уларга ер тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи акс этган буклет  ва флаерлар тарқатилди.
Шунингдек, тадбирлар иштирокчиларига ер тўғрисидадаги қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар, ерларни ноқонуний сотиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби қонунбузилиш ҳолатлари учун белгиланган жавобгарлик масалалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16 ноябрдаги 911-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва уларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар қайтарилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев