Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Олтинсой туман адлия бўлими томонидан Олтинсой туман Санитария эпедимолигия осайишталиги маркази ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекциясида фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадб


Жорий йилнинг 20 февраль куни Олтинсой туман адлия бўлими томонидан Олтинсой туман Санитария эпедимолигия осайишталиги маркази ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекциясида фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ер кодекси ва ер бериш тартиби ҳамда ердан қонуний фойдаланиш тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди.

Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев