Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Қумқўрғон туман адлия бўлими, туман ИИБ, ЙҲХБ, туман жиноят ишлари бўйича суди, туман маъмурий суди ҳамкорликда учрашув ўтказилди.


2020 йил 20 февраль куни Қумқўрғон туман адлия бўлими, туман ИИБ, ЙҲХБ, туман жиноят ишлари бўйича суди, туман маъмурий суди ҳамкорликда транспорт воситалари билан боғлиқ жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати иштирокчиларининг йўлларда ҳаракатланиш маданияти ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида 2020 йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича  
“Йўл харитаси” ижроси юзасидан тумандаги 3-сонли умумтаълим мактабида учрашув ўтказилиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик ва бошқа қонун ҳужжатлари юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири амалга оширилиб савол жавоблар ўтказилди ҳамда 50 дона буклетлар тарқатилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев