Янгиликлар
Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди биносида “Ёшлар ва суд” мавзусида учрашув ўтказилди.
Музработ туман маъмурий суди раиси У.Тожиев, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Т.Абдураимов, туман ҳокимлигининг хотин-қизлар қўмитасининг раиси Ф.Нормаматова, туман проркурори ёрдамчиси Д.Ибрагимов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши мутахассиси С.Рамазонов, туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Х.Осонова ва Музработ ижтимиой-иқтисодий касб-ҳунар коллежининг “Ҳуқуқшунослик” йўналиши битирувчи ўқувчи ёшлари қатнашди.
Ҳозирги кунда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришлар юзасидан иштирокчиларга тушунтиришлар бериб ўтилди, ўқувчи ёшларни қизиқтирган саволларига жавоблар бериб ўтилди, шунингдек туман маъмурий суди томонидан 2 турдаги 50 дона буклетлар тарқатилди.
Келгусида фуқороларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ҳуқуқий тарғиботларни кенгайтириш мақсадида тумандаги мутассадди ташкилотлар билан келишиб олинди.
Музработ туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Х.Осонова