Янгиликлар
Термиз шаҳридаги 3-сонли ўрта таълим мактабида ёшлар ўртасида “Жиноятчиликнинг олдини олиш долзарб масала” мавзусида давра суҳбати тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармонинг ижроси юзасидан вилоят адлия бошқармаси томонидан белгиланган чора тадбирлар режасининг 7-банди ижроси юзасидан, Термиз шаҳридаги 3-сонли ўрта таълим мактабида ёшлар ўртасида “Жиноятчиликнинг олдини олиш долзарб масала” мавзусида давра суҳбати тадбири ўтказилди.
Давра суҳбатида тадбир иштирокчиларига жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш энг муҳим шартлардан бири хисобланишини, ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар-бир ёшларимиздан қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳуқуқбузарликларни содир этмасликлари ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Шу билан биргаликда, ушбу фармонга кўра, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси қабул қилинганлигини, концепциянинг асосий йўналишларидан бири оилада ҳуқуқий тарбияни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, болалар учун махсус ҳуқуқий партал яратилиши, таълим муассасаларида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш, эндиликда ўқувчилар ўртасида “ҳуқуқ бу тўғирликдир” мавзуларида расмлар танлови ташкил этилиши, умумтаълим мактабларида ўқувчилар ўртасида “Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим” мавзусида республика кўрик-танловини ташкил этилиши, танлов ғолибларини рағбатлантириши ҳақида тўхталиб ўтишдилар.
Шунингдек, таълим муассасаларида турли йўналишда ҳуқуқий фанларни ўргатиш орқали ҳам ёшларнинг ҳуқуқий онги ва билимини ошириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилаётганлигини, айниқса, ёш авлодни қонунга итоаткор руҳда ва уни ҳурмат қилиш ғоялари билан тарбиялаш муҳим вазифалардан ҳисобланиши ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, ёшлар томонидан берилган саволларга батафсил ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев