Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Узун Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ходимларининг ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган бепул ҳуқуқий ўқув курси ташкил этилди


Узун туман адлия бўлими томонидан Адлия вазирининг 2020 йил 24 январдаги 15-ум-сонли ҳамда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 17 февралдаги 27-ум-сонли “Давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқий билимларни оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 26 февраль куни Узун Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи  ходимларининг ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган бепул ҳуқуқий ўқув курси ташкил этилиб, тадбир иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, меҳнат ҳуқуқи, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, коррупцияга қарши курашиш ҳамда соҳаларга оид ва бошқа қабул килинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев