Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Термиз туман адлия бўлими туман Давлат Хизматлари маркази билан ҳамкорликда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган бепул ҳуқуқий ўқув курси ташкил этилди


2020 йилнинг 27-февраль куни, Термиз туман адлия бўлими  туман Давлат Хизматлари маркази билан ҳамкорликда томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2020 йил               24 январдаги 15-ум-сон ҳамда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг жорий йил 17 февралдаги 27-ум-сон “Давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқий билимларни оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруқлари  ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент Давлат Аграр Университетининг Термиз филиалида  ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган бепул ҳуқуқий ўқув курси ташкил этилиб,  барча Университетнинг  маъсуллари жалб қилиниб,  тадбир иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, меҳнат ҳуқуқи, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, коррупцияга қарши курашиш ҳамда соҳага оид ва бошқа қабул килинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилиб, тарқатмалар тарқатилиб, савол-жавоб тарзида ўтказилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев