Янгиликлар
Денов туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 10 март куни тумандаги Нуристон маҳалласида сайёр қабул ва тарғибот тадбири ўтказилди
Денов туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 10 март куни тумандаги Нуристон маҳалласида сайёр қабул ва тарғибот тадбири ўтказилди ҳамда кам таъминланган оилалар уйларига бориб муаммолари ўрганилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546 сон "Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси ва ер бериш тартиби ҳамда янги қабул килинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев