Янгиликлар
Олтинсой тумани "Миршоди" маҳалласи аҳолиси билан тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган учрашув бўлиб ўтди
Президентимизнинг 2020 йилнинг 27 февраль кунида бўлиб ўтган видеоселекторида, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлари бўйича топшириғи берилган эди. Шунга кўра жорий йилнинг 11 март куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, Олтинсой туман адлия бўлими, давлат хизматлари маркази, туман ҳокимлиги ҳамда Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Бош вазирнинг Олтинсой туманидаги қабулхонасининг раҳбар ва ходимлари иштирокида Олтинсой тумани "Миршоди" маҳалласи аҳолиси билан тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда мутасаддилар томонидан аҳоли мурожаатларини кўриб чиқилиши билан бир қаторда, уларнинг томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, балиқчилик, асаларичилик, пилла етиштириш билан шуғулланиш каби тадбиркорлик фаолиятини амалга оширганда уларга қонунчиликдаги мавжуд имтиёзлар ҳақида тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга туман адлия бўлими томонидан адлия сайли ташкил этилиб, ташриф буюрган фукароларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга оид мингдан ортиқ қўлланма, буклет ва флаерлар тарқатилиб берилди.
Олтинсой туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси Р.Норбобоев