Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Ёшлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳи билан ҳамкорликда жорий йилнинг 13 март куни  Термиз шаҳридаги 12-умумий ўрта таълим мактабида “ Биз-соғлом турмуш тарафдоримиз” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбирда маърузачилар томонидан Соғлом турмуш тарзига риоя қилишнинг еттита асосий қоидалари ҳақида тўхталиб, “Ёшларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш – “Covid-19” Коронавирус инфекциясидан қандай сақланиш мумкин?” мавзусида ҳуқуқий тушунчалар берилиб, Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Covid-19” Коронавирус инфекциясидан қандай сақланиш мумкин?” деб номланган видеоролик намойиш этилди.

Шу билан биргаликда,“ОИТС  ва гиёҳвандликка қарши кураш” масалаларида гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш тарихи, гиёҳвандлик унинг босқичлари ва тиббий муоммолар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қоунга хилоф равишда муомала қилганлик учун жавобгарлик масалалари ҳақида тўхталиб, ушбу мавзуга оид  слайд тақдимоти  билан таништирилди.




Тадбир сўнгида, гиёҳвандликка қарши кураш чора-тадбирлари ва жиноятчиликка қарши кураш масаларида  маърузачилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир сўнгида, иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими 

етакчи маслахатчиси   Қ.Чориев