Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Қонун ижроси билан кучли.


Адлия бошқармаси томонидан 2020 йил биринчи ярим йиллик иш режасига асосан вилоят давлат архивида қонун ҳужжатлари ижроси аҳволи ўрганилди ва бир қатор қонун бузилишларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 144-моддасига кўра, йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади.

Вилоят давлат архиви ходимларига 2018 йил ва 2019 йил учун йиллик таътилларни бериш навбати архив директори томонидан ҳар йили январь ойининг биринчи ўн кунлигида тасдиқланган. Бироқ касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги “Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 482-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги низомнинг 8-бандига кўра, Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми ҳужжатларини вақтинча сақлашни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қўшма (давлат иштирокидаги) корхоналар, давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва бирлашмалари, улар томонидан ташкил этиладиган идоравий, бирлашган идоравий, идоралараро архивлар белгиланган муддатлар ўтгандан кейин ҳужжатларни давлат архивларига топшириши лозим.

Вилоят давлат архиви томонидан миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми ҳужжатларини топшириши лозим бўлган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қўшма (давлат иштирокидаги) корхоналар, давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва бирлашмалари, улар томонидан ташкил этиладиган идоравий, бирлашган идоравий, идоралараро архивлар рўйхатини шакллантирилмаган.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2154-моддасида архив ҳужжатларини топширишнинг, сақлашнинг, улардан фойдаланишнинг, худди шунингдек архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизматлар кўрсатишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахслар ва хизматчилар эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

Ҳужжатларни архивга топшириш муддатини бузган ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан 2016-2019 йиллар давомида бирорта ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштириш чоралари кўрилмаган.

Хусусан, вилоят халқ таълими, соғлиқни сақлаш, молия, статистика бошқармалари, вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси ҳамда электр тармоқлари шўъба корхоналари ўз ҳужжатларини архивга топшириш муддатларини бузган бўлсада, уларга ҳужжатлар топширилиши зарурлиги ҳақида хат юбориш билан чекланилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сонли қарори билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 43-банди, олтинчи хатбошисида архивдаги архив ҳужжатларини ҳисобга олиш тартиби ва схемаси раҳбарнинг буйруғи билан тасдиқланади деб белгиланган.

Бироқ, вилоят давлат архиви директори томонидан архивдаги архив ҳужжатларини ҳисобга олиш тартиби ва схемаси тасдиқланмаган.

Вилоят давлат архиви томонидан юритилган ҳужжатларнинг келиб тушишини ҳисобга олиш китоби низомда белгиланган талабларга номувофиқ шаклда юритилган.

Хусусан, ҳужжатларнинг келиб тушишини ҳисобга олиш китобида қайси ҳужжат бўйича қабул қилинганлиги, номи, рақами ва санаси, фонд номи кўрсатилмаган ҳамда дафтарнинг шакли ҳам А3 шаклда эмас.

Виоят давлат архивида фондлар рўйхати ҳамда йиғмажилдлар рўйхати юритилмаган.

Йўл қўйилган қонун бузилиш ва камчиликларни бартараф этиш бўйича адлия бошқармаси томонидан вилоят архиви директори номига тақдимнома киритилди.

 

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни

қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими