Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Тадбиркорлар ҳуқуқи адлия органлари ҳимоясида


Вилоят адлия бошқармасининг  ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлимига 2020 йилнинг ўтган жами 200 та, шундан 84 та тадбиркорлик субьектларидан мурожаатлар келиб тушган.

Бўлим томонидан тадбиркорлик субьектларининг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга амалий ёрдам бериш ҳамда қонун ҳужжатларини нотўғри қўлланилишига барҳам бериш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Музработ туманида фаолият юритувчи “YASIN STROY” МЧЖ раҳбари Абдуллаев Ёсиддиннинг эгалигида бўлган  0,70  гектар ер майдони туман ҳокимининг қарорига асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олинган бўлсада, ўрнига ер участкаси ажратилмаганлиги ҳақидаги мурожаати бўлим иш юритувчи 2019 йил 26 декабрда келиб тушган.

Мурожаат юзасидан бошқарма томонидан ер майдони ўрнига тенг қийматдаги ер майдони ажратиб бериш ҳақида Музработ туман ҳокимлигига  чиқарилган хатга асосан  ер   участкаси ажратиб берилди.

Бандихон тумани, Наврўз маҳалласида яшовчи фуқаро Маркаев Холиқул Турдиевичнинг узоқ йиллардан бери ташландиқ ҳолда бўлган 8 га ер майдони фермер хўжалиги юритиш учун танловга қўйилганлиги, комиссия томонидан танлов ноқонуний ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топиб, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонун ҳамда Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1523, 2005 йил 19 ноябрь) талаблари бузилганлиги аниқланди.

Адлия бошқармаси томонидан аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда Қумқўрғон туман ҳокимининг  2019 йил 13 декабрдаги Қ-5882-сонли қарорини бекор қилиш ҳақида киритилган тақдимномага асосан, туман ҳокимининг жорий йилнинг  28 майдаги Қ-949-сонли қарори билан 2019 йил 13 декабрдаги Қ-5882-сонли қарор бекор қилинган.

Бошқарма томонидан тижорат банклари билан тадбиркорлик субьектларига кредит ажратиш бўйича самарали мулоқот ўрнатилиб, айрим кредит ажратиш масалалари ижобий ҳал этилишига эришилмоқда.

Хусусан, “Сирож Самариддин Сабина” оилавий корхонаси раҳбарининг 30 миллион сўм кредит ажратилмаётганлиги ҳақидаги мурожаати бўйича  АТБ Микрокредитбанк Сурхондарё вилоят минтақавий филиали томонидан имтиёзли кредит ажратиб берилишига эришилди.

Адлия бошқармаси томонидан ҳозирги вақтда тадбиркорлик субьектларига карантин шароитида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилган имтиёзларнинг қўлланилиши аҳволини ўрганиш белгилаб олинди.

Бўлим бошлиғи     Б.Гаффаров