Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА 2-СОНЛИ ЭЪЛОН


19.06.2020 йил ҳолатига

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ҲУЗУРИДАГИ НОТАРИАЛ АРХИВ

1

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги нотариал архив мудири

1 529 322 сўм

Олий, ҳуқуқшунос,

Нотариат соҳасида камида

2 йил стаж бўлиши лозим

Нотариуслар томонидан бажарилган нотариал ҳаракатлар йиғма жилдларини қабул қилиш, сақлаш ва белгиланган тартибда йўқ қилиш;

Юридик ва жисмоний шахсларнинг сўровига асосан нотариал ҳаракатлардан нусха бериш ва берилган нусхаларни белгиланган тартибда расмийлаштириш;

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларнинг сўровига асосан нотариал ҳаракатлардан нусха бериш ва берилган нусхаларни белгиланган тартибда расмийлаштириш;

Нотариал архивдаги ҳужжатларни соқловини тўғри йўлга қўйиш, уларни яроқсиз аҳволга келиб қолмаслиги учун чора-тадбирлар кўриш;

Шунингдек, нотариал архивга юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириш;

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИ БЎЙИЧА

2

Бандихон тумани давлат нотариал идораси нотариус котиби вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига (асосий ходим 2 ёшгача бола парваришлаш таътилидан чиққунга қадар)

1 175 751 сўм

Олий ёки ўрта-махсус ҳуқуқшунос

Котиб қуйидаги вазифаларни бажаради:

Қонунда белгиланган нотариал ҳаракатларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириши учун ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

иш тартибига риоя қилиш;

ҳисоботларни ўз вақтида топшириш учун нотариусга кўмаклашиш;

ҳар ой, ҳар чорак ва йил якунида ҳужжатларни белгиланган тартибда тикиб бориш;

фуқароларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар бериш;

қонун ҳужатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга ошириш.

Котиб унга юклатилган вазифаларига мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

нотариал ҳаракатларни қонун асосида, ўз вақтида расмийлаштиради нотариусга кўмаклашиш;

ўз касб малакасини ошириб бориш;

иш жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан нотариусга ва бошқармага ахборот беради;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти ва бошқарма бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда бир мансаб маоши миқдорида моддий ёрдам пули;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам;

- танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2020 йил 6 июль кунига қадар аризага беришлари мумкин.

           Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

-ходимнинг шахсий варақаси (маълумотнома-объективка);

-диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

-номзоднинг паспорт нусхаси. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар электрон шаклда surxondaryo@adliya.uz электрон почтасига ёки Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаётган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак;

боғланиш учун телефон рақами 76-223-32-25, танлов Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси биносида ўтказилади; Саволлар surxondaryo@adliya.uz сайтига берилган;

Адлия органлари ва муассасаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган 
деб топилган шахслар;

адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;

судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

-танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм каналига мурожаат қилишингиз мумкин.