Янгиликлар
Уйида қиморхона ташкил қилган шахсга нисбатан хукм ўқилди
Ўзбекистон Республикаси ЖК 278-модда. Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш.
Судланувчи Абдуллаев Иброгим (ИФ ўзгартирилган) 2020 йил 8 май куни соат 01-00 ларда, туман ИИБ ходимлари томонидан, олинган тезкор маълумотларга кўра, ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, туманнинг «Шаффоф» маҳалласида жойлашган акасига тегишли яшаш уйида қиморхона ташкил этиб, маҳалласида яшовчи Норбоев Жасур Жумадиллаевич ва туманнинг “Нурли ҳаёт” маҳалласида яшовчи Қултўраев Руслан Алиқулович, Ҳайитов Аброр Рустам ўғли ҳамда Эшболтаев Абдукарим Абдумаликовичларнинг қимор ўйнашлари учун шарт-шароит яратиб берганлиги аниқланиб, қимор ўйини учун орага қўйилган 1.000, 5.000 ва 10.000 сўм купюрадаги жами 149.000 (бир юз қирқ тўққиз минг) сўм пуллар ва 54 дона карталар далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.
Ушбу жиноят иши 2020 йил июнь ойининг 2 куни жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан мазмунан кўриб чиқилиб Абдуллаев Иброгим (ИФ ўзгартирилган)га Ўзбекистон Республикаси ЖК 278-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 72-моддасига асосан Мажидов Шахзод Абдуқодир ўғлига нисбатан чиқарилган ҳукм шартли ҳисобланиб ва 1 йил синов муддати белгиланган.
Музработ туман адлия бўлими
Жиноят ишлари бўйича Музработ
туман судининг судья ёрдамчиси Д.Шеранов