Янгиликлар
Адлия ва ёшлар учрашувлари давом этмоқда.
Жорий йил 26 июнь куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ёшлар билан видеконференция режимида онлайн мулоқот ўтказилди.
Мазкур тадбирлардан кўзланган мақсад, ёшларимизнинг юртимиз ривожи йўлидаги фаоллигини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ёшларни ҳозир замон талабларидан келиб чиқиб, мавжуд муаммоларини ҳамкорликда бартараф қилиб борилиши белгиланди.
Шунингдек, мазкур видеконференцияда Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун ва ёшларга яратилган имтиёзлар ҳақида тушунтиришлар берилиб, адлия бошқармаси ва Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгаши билан ҳамкорликда доимий амалий ишлар, учрашувлар амалга оширилиши бўйича келишиб олинди.
Тадбирда иштирок этган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилди.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат
томонидан таритибга солиш бўлим
етакчи мутахассиси А.Исмоилов