Янгиликлар
Коррупцияни биргаликда енгамиз.
Бизга маълумки, ҳар бир давлат органи ўзининг тизимини мувафақиятли амалга ошириш учун аввало ички муҳитни яхшилаш лозим. Масалан, биринчи навбатда тизимида коррупция балосига қарши кураш бу борада муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли адлия органлари ҳам бу борада давлат органлари ичида ўзининг позицияларини амалга ошириб келмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунига асосан, адлия органлари ҳам бир қатор буйруқлар, йўл хариталари, чора-тадбирлар ишлаб чиқиб адлия тизимини “Коррупциясиз соҳага айлантириш” борасида самарали ишларни амалга ошириб келмоқда.
Масалан, бунга мисол қилиб, 2020 йилнинг 24 феврал кунида Адлия вазирининг “Ўзбекистан Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини белгилаш тўғрисида”ги 42-ум-сон, “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 43-ум-сон, “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида”ги 44-ум-сон, “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, бартараф этиш, мониторинг қилиш хамда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитиш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги 44-ум-сон буйруқларни келтириш мумкин.
Мазкур буйруқларнинг асосий мазмун-моҳияти адлия органлари ходимлари томонидан коррупцион жиноятларини содир этилишининг олдини олиш, ходимлар орасида манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, коррупцион ҳолатларни келтириб чиқарувчи омилларни ўрганиш ва таҳлил қилишдан иборатдир.
Бундан ташқари, соҳани коррупциясиз тизимга айлантириш учун бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Масалан, адлия органларида кадрларни ишга қабул қилиш, уларни жой-жойига қўйиш қайта кўриб чиқилди.
- тизимда ҳужжатларнинг электрон айланиши тизими яратилди,
- Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш дастури қабул қилинди,
- Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш кенгаши ва махсус бўлими тузилди,
-«Адлия вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати» тасдиқланди ва коррупцияга қарши курашишга қаратилган бир қатор ички ҳужжатлар қабул қилинди.
- Адлия органлари ва муассасалари маъмурий биноларида жисмоний ва юридик шахслар ёки уларнинг вакилларини қабул қилишда видео ва аудиога ёзиб олиш тизими жорий этилди.
- Адлия органлари ва муассасаларидаги коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарларни дарҳол ва ўз вақтида етказилишини таъминлашга қўшимча имконият яратиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида «@antikorbot» номли махсус бот яратилди. Ушбу телеграм ботга барча ходимлар коррупция ҳолатларига дуч келса дарҳол маълум қилишади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, келгусида соҳани янада такомиллаштириш, давлат бошқарувини амалга оширишда муносиб ҳисса қўшиш ва ҳалқимиз учун адолатни таъминлаш йўлида хизмат қилиш ва соҳасида ишловчи барча ходимлар коррупцияни биргаликда енгишимиз лозим.
Акрамов Санжарбек Анварович
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси