Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Лицензия ва рухсатномалар бериш бўйича янгиликлар


Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 24 августда “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6044-сон Фармон қабул қилинди.

Мазкур фармонга асосан лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида, 2021 йил 1 январдан бошлаб 37 та лицензия ва 10 та рухсатнома бутунлай бекор қилиниши, 16 та лицензия ва 11 та рухсатнома бирлаштириш йўли билан бекор қилиниши, 17 та лицензия ва 13 та рухсатномалар хабардор қилиш тартиби жорий этилиши йўли билан бекор қилиниши белгиланди.

Шунингдек, 14 та турдаги лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш муддатлари қисқартирилиши, 115 та лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилиши назарда тутилган.

Янгиликлардан яна бири дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялашда ушбу фаолият учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан уларнинг худди шундай фаолият билан шуғулланувчи филиаллари ташкил этилганда ҳар бир филиал манзилини асосий лицензияда кўрсатиш амалиётини жорий қилиш орқали филиалларга алоҳида лицензия расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади.

Бу ҳам тадбиркорлик субьектларининг ортиқча вақт сарфлаб ҳужжатларни йиғиш ҳамда топширишларига чек қўяди.

Фармонга кўра, ваколатли органлар томонидан лицензиялар бериш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг электр энергияси, табиий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлиги сабабли давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш; лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган ўзаро шартномаларга алмаштириш; лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш, ушбу ҳужжатларни бериш, шунингдек, назорат функцияларини амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъектини лицензия ва рухсат беришга доир талаб ва шартларда назарда тутилмаган ҳақ эвазига бошқа турдаги хизматлардан фойдаланишга ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишга бевосита ёки билвосита мажбурлаш ҳаракатларини амалга оширилиши тақиқланди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан 2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январга қадар узайтирилиши белгиланиб, уларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан жавобгарликка тортиш ва бошқа чоралар қўлланилиши тақиқланди. Яъни мазкур фармон расман эълон қилинган кундан амал қилиш муддати тугайдиган бу турдаги ҳужжатларнинг амал қилиши ҳеч қандай тўлов ёки бошқа ҳужжатларсиз 2021 йил 1 январга қадар автоматик равишда узайтирилган ҳисобланади.

2021 йил 1 январдан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич тўлиқ электрон тарзда “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилиши эса бу соҳада коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Мазкур фармон  республикамизда тадбиркорлик субьектларига янада қулай шарт-шроитлар яратилишига ҳамда инвестиция муҳитини яхшилаш хизмат қилиб, лицензиялаш ва рухсат бериш тизимининг очиқ ва шаффоф бўлишига мустаҳкам асос яратади.

 

Сурхондарё вилоят адлия

 бошқармаси бўлим бошлиғи  Б.Гаффаров