Янгиликлар
Нотариат соҳасида янгиликлар
Бугунги кунда бошқа соҳалар каби нотариат соҳасида ҳам бир қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, аҳолига кўрсатилаётган нотариал хизматларнинг сифати ва тезкорлигини яхшилаш, мавжуд бюрократик тўсиқ ва ғовларни ҳамда коррупция кўринишлари пайдо бўлишини олдини олиш ҳамда нотариат тизими мамлакатнинг бугунги ривожланиш талабларига жавоб бериши йўлга қўйилди ҳамда нотариал ҳаракатларни бевосита аҳоли пунктларига чиққан ҳолда амалга оширишнинг кенг амалиётини ишлаб чиқилди.
Шунингдек, нотариат соҳасида замонавий инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни юқори даражага кўтариш орқали идоралараро электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш билан аҳолига тезкор нотариал хизматларни кўрсатиш имкони яратилди.
1). Президентимизнинг 2018 йил 25 майдаги 3741-сон фармонига асосан 2019 йил 1 январдан кўчмас мулк шартномаларини солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш орқали кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилинди.
- низоларни олдини олиш мақсадида фуқаронинг васиятномасини имзолаш жараёни ва битимни имзолаш имкони бўлган фуқароларнинг ҳужжатларни имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видео қайд этилмоқда;
- нотариал ҳаракатларда тарафларнинг шахсларнинг шахсини аниқлаш бармоқ изларини сканер қилиш орқали амалга оширилмоқда;
Бундан ташқари, 2019 йил 1 январдан бошлаб, нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китоблари бекор қилиниб, нотариал ҳаракатлар “Нотариус” электрон тизимида қайд қилинадиган бўлди ва барча маълумотлар “Нотариус” электрон Тизими орқали олинадиган бўлди.
Мазкур Тизим имкониятлари ҳақида ҳам қисқача айтиб ўтадиган бўлсак:
биринчидан: барча нотариал ҳаракатларни ахборот тизим орқали онлайн тарзда мониторинг қилиш, ноқонуний хатти-ҳаракатларни тўхтатиш ҳамда фуқароларнинг шахсини аниқлашда замонавий текшириш усулларидан фойдаланиш;
нотариал ҳаракатларни ахборот тизимда мажбурий қайд этиш ва ҳар бир ҳужжатга такрорланмайдиган махсус рақам бериш, шу орқали суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш;
бажарилган нотариал ҳаракатларни ягона электрон базада қайд қилиш, сохта нотариал ҳужжатларнинг расмийлаштирилишига йўл қўймаслик ва ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар тарихини сақлаш;
иккинчидан: мамлакатнинг бутун ҳудуди бўйлаб экстерриториаллик тамойили асосида нотариал хизматларни кўрсатишнинг сифати ва тезкорлиги, ходимлар томонидан ўз функционал вазифаларининг лозим даражада бажарилиши устидан масофадан туриб назорат қилиш;
нотариал ҳаракатлар учун тўловларни автоматик тарзда ҳисоблаш ва электрон тўловларни ўтказиш, уларни тасдиқловчи хабарлар юбориш ҳамда идоралараро электрон ахборот алмашиш каби имкониятлари мавжуд.
2). Шунингдек, фуқароларимизга яратилган яна бир қулайлирдан бири, Президентимизнинг 2019 йил 9 сентябрдаги ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА НОТАРИАТ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДАги 5816-сон фармонига асосан:
-2020 йил 1 январдан мол-мулк билан боғлиқ битимларни расмийлаштиришда қуйидаги талаблар бекор қилинди:
- қурилиши тугалланмаган уй-жойларни бошқа шахсга ўтказишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рухсатини олиш талаби бекор қилдинди;
- васийликдаги шахс номидан мол-мулкларни ижарага беришда васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсатини олиш талаби бекор қилинди.
Қуйидаги битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинди:
- 2019 йил 1 октябрдан — Суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномани нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинди;
- 2020 йил 1 январдан - юридик шахсларнинг, хусусан банк ва бошқа кредит ташкилотларининг корхонани ижара ва текин фойдаланишга бериш ҳамда бирламчи бозордаги кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олишда ипотека, гаров ва лизинг шартномаларини нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинди. Бунда мулкка тақиқ қўйиш ва тақиқни ечиш «Нотариус» электрон Тизим орқали мустақил амалга оширилади.
2020 йил 1 январдан қуйидаги нотариал ҳаракатлар жорий этилди:
- фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда судгача бўлган жараёнда далилларни таъминлаш (гувоҳларнинг кўрсатувларини ёзиб олиш, ёзма ва ашёвий далилларни кўздан кечириш ва гувоҳлантириш, экспертиза тайинлаш, Интернет тармоғидаги фактларни тасдиқлаш);
- фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда, шу жумладан мулкий ва мерос масалаларида медиатор вазифаларини бажариш;
- яратилган муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектининг тақдим этилган вақтини тасдиқлаш.
Бундан ташқари, 2020 йил 1 январдан:
- коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақида маълумотларни фақат МИБ орқали онлайн режимда текшириш тартиби ўрнатилди;
- қарздорликлар аниқланганда, нотариус депозитига ўтказиш орқали тўлаш имконияти мавжуд бўлди;
- битимларни нотариал тасдиқлашни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш имконияти яратилади;
- Электрон тизимга жойлаштирилган нотариал тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракатларни амалга оширишда ҳужжатнинг қоғоз шакли билан тенг ҳуқуқий кучга эга бўлди ва давлат органи ёки мансабдор шахс уларни тан олишдан бош тортиши тақиқланади;
- нотариал тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар асосида нотариал ҳаракатларда уларни тақдим этмасдан, уларни ноёб рақам орқали текширтириш имконияти яратилди;
- электрон навбат олиш ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаб қўйиш имконини берувчи хизмат жорий қилинди;
3). Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг 2019 йил
9 сентябрдаги 5816-сон фармонига асосан жорий йил май ойидан бошлаб, фуқароларга қулай хизмат кўрсатиш ва фуқароларнинг нотариал идораларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, ҳар бир ҳудудда максимал сони чекланмаган ҳолда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ўз фаолиятини бошлади.
Бундан ташқари, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи барча нотариусларнинг аъзолигига асосланган Республика Нотариал палатаси ва ҳар бир вилоятларда Нотариал палата ҳудудий бошқармалари ташкил қилинди ва бу адлия бошқармалари томонидан рўйхатга олинганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Албатта, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолияти Адлия вазирлиги ва адлия бошқармалари ҳамда Нотариал Палата ҳудудий бошқармалари томонидан назорат қилиб борилиши амалдаги норматив-ҳцқуқий ҳужжатларда белгилаб қўйилди.
4). Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан нотариусларга яратиб берилаётган шарт-шароитлардан келиб чиқиб, нотариал идораларда фуқароларга қулай ҳуқуқий хизматлар кўрсатилмоқда.
Жумладан, нотариал идоралар фуқаролар учун қулай биноларда жойлаштирилган, бинолар ичида фуқароларга кутиш жойлари ташкиллаштирилган, адлия бошқармаси томонидан нотариусларга арзон бахоларда замонавий компьютер техника воситалари ва зарур мебель жихозлари берилган.
Бундан ташқари, нотариал ҳаракат расмийлаштириш учун нотариал идорага ташриф буюрган фуқароларнинг қарздорликларини нотарус депозитига тўлаш орқали, қарздорликларни бартраф этиш имконияти яратилиб, нотариал идораларда иш вақти режимида банк кассаси, узлуксиз ишловчи интернет воситалари ташкиллаштирилган.
Шунингдек, нотариал идораларда фуқароларнинг таржимон хизматига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида таржимон хизмати йўлга қўйилиб, таржимонлик билан шуғулланувчи мутахассис жалб қилинган ва таржимон учун алоҳида хона ташкиллаштирилган.
Бундан ташқари, Фуқароларнинг ўзларини қизиқтирган саволларига Telegram ижтимоий тармоғи орқали қисқа муддатда сифатли жавоб олишлари ҳамда нотариал идораларга телеграм гуруҳ орқали мурожаат қилиб, навбат ёзилишлари ёки нотариал ҳаракатлар расмийлаштириш учун керакли ҳужжатлар, ҳар бир ҳаракат бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тўловлар ҳақида соддалаштирилган тарзда маълумот олишлари учун Адлия бошқармасининг @surxonadliya номли электрон БОТи яратилган.
Бундан ташқари, Идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал ҳаракатлар тасдиқланишида ахборот алмашишда янада қулайликлар яратиш ва соҳада юзага келаётган муаммоларни ҳамкорликда бартараф қилиш мақсадида бир неча марта Кадастр, МИБ, Солиқ, Ички ишлар идоралари масъул ходимлари ва барча давлат нотариал идоралар ходимлари иштирокида ўқув-семинарлар ўтказилиб, “ЭЛЕКТРОН ХАМКОРЛИК” “Telegram” гуруҳи ташкил қилиниши натижасида Бугунги кунда ушбу гуруҳ орқали 3000 дан ортиқ фуқароларнинг сўровлари тезкорлик билан ортиқча оворагарчиликни олдини олган ҳолда нотариал идораларнинг ўзида ҳал қилишга эришилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг 2019 йил 27 февралдаги 5445-сон Фармонига асосан, сайёр нотариал ҳаракатлар сонини ошириш мақсадида ҳар бир давлат нотариал идораси иш фаолиятидан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги ташаббуси билан 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ҳар бир нотариус кесимида тахлиллар ўтказилиши ҳамда ушбу тадбирлар натижасида нотариал ҳаракатларга нисбатан сайёр нотариал ҳаракатлар сони 2 фоизга оширилган.
Натижада, нотариал идорага келиш имкони бўлмаган ёши кекса фуқаролар ва беморларга яшаш жойига бориб ёки Маҳалла фуқаролар йиғинларида уларнинг мурожаатлари бўйича нотариал ҳаракатлар расмийлаштирилганлигини рақамларда айтадиган бўлсак, 2018 йил давомида 708 та сайёр нотариал ҳаракатлар расмийлаштирилган бўлса, 2019 йил давомида 4499 та, биргина 2020 йил 1-чораги давомида 744 та сайёр нотариал ҳаракатлар расмийлаштирилишига эришилган. Бу албатта фуқароларга яратилган имкониятлардан бири.
Нотариал идораларида фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва мурожаатлар сонини кескин камайтириш, иш самарадорлигига эришиш ҳамда фуқароларнинг нотариат соҳасидаги муаммолари ва саволларига жойида ҳуқуқий тушунтириб, амалий ёрдам бериш мақсадида ҳар бир нотариал идорасида адлия бошқарма бошлиғи ўринбосарининг доимий ишлаб турувчи телефон рақами ёзилган флайерлар ташкил қилиниши натижасида, фуқароларнинг шикоятлари 2019 йилда, ўтган йил билан таққосланганда 40 фоизга камайган ва асосийси шу кунга қадар бирорта ҳам коррупцион ҳолат юзасидан шикоятлар келиб тушмаган.
Нотариал идораларида фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, “Очиқ адлия” (Ореn justice) жорий этилганлигини ҳисобга олиб, нотариал идора ходимларни фуқаролар билан муомала қилиш, уларга маслаҳатлар бериш ҳамда касб одоб-ахлок қоидаларига риоя этиш, фуқаролар билан оддий мулоқот ўрнатиш, ходимларни стресс ва бошқа вазиятларда ўзини-ўзи бошқариб тўғри қарор қабул қилишдаги психологик ҳолатларини яхшилаш мақсадида малакали психологлар жалб этилиб, қисқа курсли ўқув-тренинг машғулотлари ўтказиб келинмоқда.
Шунингдек, “Нотариус” ААТ имкониятларини кенгайтириш ва ундан фойдаланишда юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Адлия вазирлигига юборилган 25 та таклифлар бўйича илк бор Сурхондарё вилоятида Адлия вазирлиги малакали мутахассислари билан онлайн режимида видеоконференция ўтказилиб, кейинги барча семинар ва тренинглар тўлиқ масофавий тарзда ўтказилиши йўлга қўйилган.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни
давлат томонидан тартибга солиш
бўлими бошлиғи Ф.Аллаёров