Янгиликлар
Ер участкалари аукцион орқали сотилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги низом тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартибини белгилайди.
Жорий йилнинг 10 июль ҳолатига вилоят бўйича “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига жами 1312 та (Ангор туманида 87 та, Бандихон туманида 60 та, Бойсун туманида 107 та, Денов туманида 54 та, Жарқўрғон туманида 123 та, Қизириқ туманида 59 та, Қумқўрғон туманида 132 та, Музработ туманида 80 та, Олтинсой туманида 80 та, Сариосиё туманида 46 та, Термиз туманида 128 та, Термиз шаҳарда 84 та, Узун туманида 80 та, Шеробод туманида 76 та, Шўрчи туманида 116 та) ер участкаси киритилган.
Ушбу ер участкаларининг 653 таси (Ангор туманида 54 таси, Бандихон туманида 13 та, Бойсун туманида 83 таси, Денов туманида 10 таси, Жарқўрғон туманида 22 таси, Қизириқ туманида 37 таси, Қумқўрғон туманида 97 таси, Музработ туманида 36 таcи, Олтинсой туманида 59 таси, Сариосиё туманида 39 таси, Термиз туманида 51 таси, Термиз шаҳрида 17 таси, Узун туманида 31 таси, Шеробод туманида 42 та, Шўрчи туманида 62 таси) аукцион савдосига чиқарилган.
Аукцион савдосига чиқарилган 170 та ер участкаси сотилган.
Ваколатли ташкилотлар томонидан низом талабларига риоя этилиши мониторинг қилиш йўли билан ўрганилганида, қуйидагилар аниқланди:
- Вилоят бўйича 12 та туманда давлат хизматлари марказлари, Бандихон туманида туман ҳокимлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги бўлими, “Сувоқова” ДУК ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ туман бўлими “YERELEKTRON” ААТга уланмаганлиги аниқланиб, мазкур ҳолатлар бўйича вилоят ҳокимлигига ахборот, ички ишлар ҳамда фавқулотда вазиятлар бошқармасига тақдимнома, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармасига хат киритилди ва ушбу ҳолатлар бартараф этилди.
- 2020 йил январь-апрель ойлари давомида 654 та бўш ер участкасини “YERELEKTRON” ААТга жойлаштиришда белгиланган муддатга (ҳар ойнинг 5 ва 20-саналари) риоя этилмаган.
Жумладан, B1722202-04105 рақамли ер участкаси 2020 йил 6 март куни, B1722204-04583-рақамли ер участкаси 9 март куни “YERELEKTRON” ААТга жойлаштирилган.
- Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати вилоят ҳокимининг 2020 йил 13 февралдаги Қ-64-сонли қарори билан ҳар бир туман (шаҳар) учун тасдиқланган бўлиб, солиқ органлари (туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари) томонидан ҳар бир ер участкаси учун алоҳида минимал қиймат белгиланмоқда.
Минимал қиймат белигиланиши ҳолати ўрганилганда 460 та ҳолатда минимал қиймат нотўғри белгиланганлиги аниқланди.
316 та ҳолатда минимал қиймат белгиланиши лозим бўлган миқдордан кам белгиланган ва бунинг оқибатида жами 460 932 178 сўм кам миқдорда минимал қиймат белгиланган.
144 та ҳолатда минимал қиймат белгиланиши лозим бўлган миқдордан кўп белгиланган ва бунинг оқибатида жами 64 788 389 сўм кўп миқдорда минимал қиймат белгиланган.
Вилоят адлия бошқармаси ва туман шаҳар адлия бўлимлари аралашуви билан жами 100 та (Денов туманида 6 та, Қизириқ туманида 24 та, Сариосиё туманида 35 та, Шеробод туманида 27 та, Термиз туманида 13 та, Узун туманида 7 та) ер участкаси аукционга чиқарилди.
Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан “YERELEKTRON” ААТ орқали ўтказилган тизимли назорат ва мониторинглар натижасида аниқланган ҳолатларни бартараф қилиш бўйича жами 164 та (116 та огоҳнома, 29 та тақдимнома, 19 та маъмурий таклиф) таъсир чоралар қўлланилди.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада
ҳуқуқни қўллаш амалиётини
ўрганиш бўлими бошлиғи Б.Гаффаров