Янгиликлар
ИНГЛИЗ ТИЛИ ФАНИ БЎЙИЧА ТАНЛОВ САВОЛЛАРИ.
1. Таълим тўғрисидаги Қонуннинг янги таҳрири тўғрисида нималарни биласиз?
2. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг конституциявий бурчларини тушунтириб беринг.
3. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига умумий тавсиф беринг.
4. Ҳокимиятлар бўлиниши принципининг мазмун-моҳиятини ифодалаб беринг.
5. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2020 йилнинг
23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқда қандай муҳим масалалар бўйича Ўзбекистон позицияси маълум қилинди?
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбир тўғисида”ги ПФ-5987-сон Фармони билан юридик техникумлар фаолиятига оид қандай ислоҳотлар амалга оширилиши белгиланган.
7. Таълим соҳасидаги ислоҳотлар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ 5812-сон Фармони мазмун моҳияти тўғрисида сўзлаб беринг.
8. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини ёритинг.
9. regulation.gov.uz веб-сайтининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
10. Таълимнинг кредить-модуль тизими нима ва унинг аҳамиятини кўрсатинг.
11. Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил етиш бўйича 5 та муҳим ташаббусларини изоҳланг.
12. Таълим тўғрисидаги қонунга мувофиқ кимларга педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи мавжуд.
14. Ўзбекистон Республикасида таълим турларини санаб ўтинг (Инглиз тилида изоҳланг).
15. Ўзбекистон Республикаси Конституциясини инглиз тилида изоҳлаб беринг.
16. Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими тўғрисида инглиз тилида изоҳлаб беринг.
17. Ўқувчиларга таълим беришда қандай инновацион янгиликлардан фойдаланасиз (инглиз тилида изоҳланг)
18. Ўзингизни касбингиз бўйича Ўзбекистонда сўнги йилларда қандай ислоҳотлар амалга оширилди (инглиз тилида изоҳланг)
19. Иновацион таълим технологиялари ҳақида нималарни биласиз, уларни инглизча изоҳлаб беринг.
20. Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи устивор йўналиши “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” борасида сўнгги йилларда қандай ислоҳотлар амалга оширилди?
21. “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун моҳиятини инглиз тилида изоҳлаб беринг.
22. Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш давлат дастурига биноан таълим соҳасида қандай ислоҳотлар амалга оширилмоқда?
23. Мамлакатимизда жорий йилда ёшларга оид давлат сиёсати борасида қндай ишлар амалга оширилди?
24. Коррупция ҳақида нималар биласиз? У ҳақида инглизча баён қилинг.
25. Юридик соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида инглизча изоҳлаб беринг.
26. Юрист карерасини шаклланишида инглиз тили фанининг аҳамияти ҳақида инглизча баён қилинг.
27. Сизнингча бўлажак юристларга етук, ҳар томонлама баркамол бўлиши учун таълим-тарбия бериш жараёнида педагоглар қайси жиҳатларга алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Фикрингизни инглизча баён қилинг.
28. Халқаро майдонда Президентимиз томонидан олиб борилаётган сиёсат қандай баҳоланмоқда? Фикрингизни инглизча изоҳланг.
29. Ҳозирги кунда мамлакатимизда ўзбек тилига бўлган эътибор қандай даражада намоён бўлмоқда? Инглизча баён қилинг
30. Дақлатта ёки жамиятда коррупцияга қарши курашиш учун нималарга эътибор бериш лозим? Фикрингизни инглизча изоҳланг
31. Нима деб ўйлайсиз мамлакатимизда чет тилларига берилаётган катта эътибор ўзбек тилига салбий таъсир қила оладими? Инглизча баён қилинг
32. Коррупциясиз жамиятни қандай тасаввур қиласиз? Фикрингизни инглизча баён қилинг.
33. Оммавий маданиятнинг ёшлар онггига таъсири қандай даражада деб ўйлайсиз? Фикрингизни инглизча ифодаланг.
34. Профессионал таълим тизими ҳақида нималар биласиз? Фикрингизни инглизча ёритинг.
35. Юридик таълим муассасаларида инглиз тили фани ўргатишда қандай таълим технологияларини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлайсиз ?Фикрингизни инглизча баён қилинг.