Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Адлия аралашгач фуқароларнинг мурожаатарни қаноатлантирилмоқда


Хусусан, Музработ тумани, “Шаффоф” маҳалласида яшовчи фуқаро С.Тўрақулованинг карантин пайтида хонадонига маиший газ баллони ўз вақтида етказиб берилмаётганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига pm.gov.uz орқали йўллаган мурожаати  ўрганилди.

Ўрганиш давомида, адлия бошқармасининг аралашуви билан қисқа вақт ичида фуқаро С.Тўрақуловага тегишли 2 дона маиший газ баллонлар “Музработ тумангаз” филиали ходимлари томонидан суюлтирилган газ билан тўлдирилиб, хонадонига етказиб берилиши таъминланди ҳамда фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди.

Шунингдек, Узун тумани, "Янги шаҳар" маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Нарзиқулованинг "Янги шаҳар" маҳалла фуқаролар йиғини томонидан фарзандларига 14 ёшгача нафақа тайинланмаётганлигидан норози бўлиб Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган виртуал мурожаатларни қабул қилиш платформасига мурожаат йўллаган.

Ушбу мурожаат Узун туман адлия бўлими томонидан қисқа муддат ичида ўрганиб чиқилиб, Узун туманидаги, "Янги шаҳар" маҳалла фуқаролар йиғини нафақа тайинлаш комиссияси томонидан фуқаро Ш.Нарзиқулованинг моддий ва мулкий аҳволи тақдим этган ҳужжатларига асосан ўрганиб чиқилиб, 2020 йил 10 июндаги 6-сонли қарорига кўра, 01.07.2020 йилдан 31.12.2020 йилга қадар фарзандинларига 14 ёшгача нафақа тайинлашини таъминланди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 

бўлими бошлиғи Ш.Тиловов